


Мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлаш, айниқса, олий таълим муассасалари битирувчиларини ўз соҳалари бўйича муносиб иш ўринлари билан таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда. Шу муносабат билан бугун вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан вилоят прокуратураси ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ҳамкорлигида Урганч давлат тиббиёт институтида битирувчи ёшлар учун «Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси» ташкил этилди.➡️Айни дақиқаларда давом этаётган меҳнат ярмаркасида шаҳар-туман тиббиёт бирлашмалари , хусусий клиникалар ва санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари ўзларининг мавжуд бўш иш ўринлари билан қатнашмоқда.
‼️Тадбирнинг асосий афзаллиги иш берувчи ва бўлажак шифокорлар (битирувчилар) ўртасида тўғридан-тўғри очиқ мулоқот майдони яратилганидадир. Талабалар ва ёш мутахассислар ўз соҳалари бўйича мавжуд ваканциялар, иш шароитлари, яратилган имкониятлар ва ойлик маошлар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдилар.
✏️Мулоқотлар давомида кўплаб битирувчилар ўз резюмеларини тақдим этиб, дастлабки суҳбатлардан муваффақиятли ўтдилар. Натижада, бир қатор битирувчилар шу ернинг ўзида ишга жойлашиш ҳақида шартнома имзоладилар.